Галиулиннинг жамоаси гарчи кубокни ютган бўлсада, барибир еврокубокларда ўйнамайди. Сабаби...
Ads

Хабарингиз бор ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” клуби Россия кубогини қўлга киритди.

Регламентга кўра эса кубокни қўлга киритган жамоа янги мавсумда Европа лигасида иштирок этиши белгилаб қўйилган. Бироқ, лелинградликлар УЕФАнинг лицензиялашидан ўта олмагани сабабли 2018/19 йилги мавсумда еврокубокларда қатнаша олмайди.

Энди “Тосно”нинг ўрнига премьер-лигада 6-ўринни эгаллаган жамоа Европа лигасида иштирок этади. Айни дамда ушбу ўринга “Уфа” (6-ўрин, 40 очко), “Арсенал” Тула (7-ўрин, 39 очко) ва “Ахмат” (8-ўрин, 38 очко) жамоалари даъвогарлик қилишмоқда.