Галиулиннинг жамоаси иродасизлик қилди
Ads

Бугун Россия Премьер-лигасида иккинчи давра ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин тўп сурадиган “Тосно” клуби ўз майдонида “Краснодар”га қарши баҳс юритди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очган бўлсада, якунда меҳмонлар ўз иродаларини кўрсатиб, 3 та гол киритишга эришди ва 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди.

Галиулин ўйинни асосий таркибда бошлади ва 72-дақиқада заҳирага олинди.

Россия Премьер-лигаси

Тосно - Краснодар 1:3 (1:3, 0:0)

Голлар: 1:0 – 4 Заболотный, 1:1 – 12 Смолов, 1:2 – 35 Газинский, 1:3 – 38 Смолов.

Тосно – Юрченко, Буйволов, Чернов, Дугалич, Сухарев (Мелкадзе, 87), Галиулин (Нуну Роша, 72), Карницкий, Трошечкин, Мирзов, Заболотный, Марков (Труйич, 78).

Краснодар – Синицын, Гранквист, Грицаенко, Рамирес, Петров, Газинский, Перейра (Жигулев, 87), Классон (Вандерсон, 81), Каборе, Мамаев (Жоаозиньо, 70), Смолов.

Огоҳлантиришлар: Марков (39), Чернов(90).