
"Гамбург" 17 ёшли футболчини ўйнатиш учун руҳсат олди
Германиянинг "Гамбург" клуби 17 ёшли ҳужумчи Ян-Фите Арпни Бундеслига 14-туридан ўрин олган "Фрайбург" қарши баҳсда қайдномага киритиш учун руҳсат олди.
Гап шундаки, Германия қонун-қоидаларига кўра, 17 ёшли ишчилар фақат 06.00 - 20.00 оралиғида меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Бу ўйин эса 20.30 да бошланади.
Гамбургликлар энди бемалол ёш ҳужумчининг хизматларидан фойдалана олади.
Маълумот учу, Арп бу мавсум Бундеслигада 5 та ўйин ўтказишга улгурди ва икки гол киритишга эришди.
Фикрлар