Гамейро
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Кевин Гамейро жамоадан кетиш ниятида эмаслиги ҳақида айтиб ўтди.

“Мен ҳар бир чизиқда кучли рақобат бўлган ажойиб клубда ўйнамоқдаман. Бу ерда ҳар бир футболчи асосий таркибга кириш учун кураш олиб боришади. Аммо мен бундан қўрқмайман”, - дейди франциялик футболчи AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гамейро қишда "матрасчилар" сафидан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.