Гамшик А Сериянинг навбатдаги турида "Наполи"га ёрдам беролмайди
У мушакларини шикастлаб олгани маълум бўлди.
Хабарингиз бор бундан аввалроқ “Наполи” сардори Марек Гамшик кеча “Интер”га (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ўтказилган тиббий текширувлар натижасида маълум бўлдики словакиялик футболчи ўнг оёқ мушакларини жароҳатлаб олган. Энди у 29 декабрь куни “Болонья”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Гамшик жорий мавсум ҳозирча А Серияда 12та ўйинда майдонга тушди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар