Ғаниев ва Машарипов ҳаракат қилган ўйинда

Бирлашган Араб Амирликлари биринчи дивизионида 16-турида ҳамюртларимиз Азизжон Ғаниев ва Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган "Шабаб Ал-Аҳли" ўз майдонида "Ал-Ваҳда"ни қабул қилди. Мазкур баҳсда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Икки вакилимиз ҳам учрашувни асосий таркибда бошлади. Ғаниев 57-дақиқада захирага олинган бўлса, Машарипов 66 дақиқа ҳаракат қилди.

Дубайликлар айни дамда 26 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)