Гантер Уэльс терма жамоасида рекорд ўрнатди

Уэльс терма жамоаси ҳимоячиси Крис Гантер кеча Албанияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида иштирок этди.

Эътиборлиси, ушбу учрашув 29 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 93-ўйин бўлди. Opta нашри тарқатган хабарга қараганда Гантер шу тариқа Уэльс терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказиш борасида рекордчига айланиб олди. Қайд этиш лозимки, бу борадаги аввалги рекорд Невилл Саутоллга (1982-1997 йиллар, 92та ўйин) тегишли эди.

Маълумот учун, Уэльс терма жамоасининг асосий юлдузи Гарет Бэйл ҳозирча бош жамоада 74та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!