Гарай билан келиша олмаган
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Валенсия” ҳимоячиси Эсекьел Гарай билан келиша олмагач, бор эътиборини “Сан-Паулу” аъзоси Родриго Кайога қаратди. Бу ҳақда Football-Espana нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда туринликлар Гарайнинг трансфери борасида “кўршапалак”лар билан келиша олмаган, аниқроғи испан клуби 30 ёшли аргентиналик футболчи учун “Юве”дан 25 млн евро талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гарайнинг хизматларига Москванинг “Спартак” клуби ҳам жиддй қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.