Гарай яна Россияга қайтиши мумкин
Ads

Москванинг “Спартак” клуби “Валенсия” ҳимоячиси Эсекьел Гарайни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Superdeporte нашри тарқатган хабарга қараганда аргентиналик футболчи “Ювентус” ва “Интер” каби жамоалардан ҳам таклифларга эга. Бироқ, Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби собиқ аъзоси фаолиятини яна Россияда давом эттиришга қарши эмас.

Шунинг учун ҳам Гарай москваликларнинг таклифини кўриб чиқмоқда. Ўз навбатида “кўршапалаклар” ҳам футболчининг ортидан мўмай даромад ишлаб олишни режа қилишмоқда. Бу борада “Спартак”  улар сўраётган 25 млн еврони тўлаши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири ҳисобланмоқда.

Маълумот учун, 30 ёшли Гарай ўтган мавсум Ла Лигада жами 27та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.