Гарбин Мугуруса илк баҳсда барчани лол қолдирди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис байрами давом этмоқда. Айни дамда у ерда "Australian Open" турнирининг биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада испаниялик Гарбин Мугуруса илк учрашувини хитойлик Чжен Сай-Сайга қарши ўтказиб, якунда 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Мугуруса Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида британиялик Йоханна Контага қарши кортга чиқадиган бўлди.