Гарека: Перуни “ўлим” гурухида эканлигига ишонмайман

Перу терма жамоаси устози Рикардо Гарека куни-кеча ўтган ЖЧ-2018 қуръа ташлаш маросими ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Европа терма жамоаларига қарши ўйнашга тайёр эдик. Тан оламиз, Франция терма жамоаси гурух фаворитларидан биридир, Австралия ва Янги Зеландия борасида шуни айтишим мумкинки, бу икки терма жамоаларда кўп ўхшашлик томонлар бор.

Ушбу гурухда бахс олиб бориш менга ёқади деган умиддаман. Бирор бир гуруҳни кучли деб айтолмайман. Шуни айтишим жоизки, мен Перуни “ўлим” гурухида эканлигига ишонмайман. Баъзида оддий нарсалар, қийиндек кўринади, баъзида эса аксинча, - дейди 59 ёшли мутахассис RT нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!