Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт терма жамоада фаолиятини яна узоқ давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Гарет Саутгейт Англия ФА билан 2022 йилгача шартномасини узайтирди. Унинг маоши 2 миллион фунтдан 3 миллион фунтгача оширилди.

Маълумот ўрнида, Саутгейтнинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар