Гари Невилл Моуриньонинг тарафини олди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ сардори Гари Невилл жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида гапириб, унга имкон бериш кераклигини айтди.

“Моуриньо ҳозир қийин ҳолатда. Лекин, уни чарчаган деб ўйламайман. Эсимда, 2003 йилдан то 2009 йилгача чемпион бўла олмаганимизда ҳам мухлислар Алекс Фергюсонга нисбатан шундай муносабатда бўлишган. Лекин, кейинчалик барчаси ўзгарди.

Мен ишонаман, Моуриньо ажойиб мураббийи. Менга ишонмасликларингиз мумкин, лекин, МЮнинг “Тоттенхэм”га (0:3) қарши ўйини жуда манзур келди. Менимча айнан шу ўйин “Манчестер Юнайтед” учун бурулиш нуқтаси бўлди”, - дейди Невилл.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” АПЛнинг ўтган 4та туридан сўнг 2та ғалаба ва 2та дуранг қайд этган ҳолда мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда.