Гари Невилл ва Жейми Каррагер АПЛнинг сўнгги 10 йилликдаги рамзий терма жамоаларини тузишди (ФОТО)

Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячилари Гари Невилл ва Жейми Каррагер АПЛнинг сўнгги 10 йилликдаги ўзларининг рамзий терма жамоаларини тузишди.

Невилл ва Каррагер ўзларининг рамзий терма жамоаларига 9 та бир хил футболчини киритишди.

Дарвозабон: Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед").

Ҳимоячилар: Пабло Сабалета ("Вест Хэм" ва "Ман Сити"нинг собиқ футболчиси), Венсан Компани ( "Ман Сити"нинг собиқ футболчиси), Виржил ван Дейк ("Ливерпуль"), Сесар Аспиликуэта ("Челси").

Ярим ҳимоячилар: Яя Туре ("Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси), Давид Сильва ("Манчестер Сити").

Ҳужумчи: Серхио Агуэро ("Манчестер Сити").

Шу қаторда иккита эксперт ўзларининг жамоаларига "Челси"нинг собиқ футболчиси Эден Азарни ҳам киритишди. Фақат фарқ шундаки, Невилл Азарни ярим ҳимояга жойлаштирди, Каррагер эса ҳужумга.

Бўш қолган яна 2 та жойга Невилл "Ливерпуль"нинг собиқ аъзоси Луис Суарес ва Харри Кейн ("Тоттенхэм") ни жойлашитрган бўлса, Каррагер Нголо Канте ("Челси" ва "Лестер"нинг собиқ аъзоси) ва Гарет Бейл ("Тоттенхэм") ни қўйди.

rueae9c1b523c