Гаттузо: Андре Силвани ҳеч ким жамоадан ҳайдамаган
Ads

"Милан" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо нега ёзда португалиялик ҳужумчи Андре Силванинг жамоадан кетгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Силва шубҳасиз ажойиб ҳужумчи, лекин ҳеч ким уни жамоадан ҳайдамади. Унинг ўзи кетишни хоҳлади. Андренинг жамоадан кетмоқчи эканлигини эшитиб, уни қолишга кўндира олмаслигимни тушуниб етдим”, - дейди Гаттузо.

Эслатиб ўтамиз, Силва андалусияликлар сафига ижара асосида бориб қўшилган эди. У жорий мавсум “Севилья” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб 7та гол уришга эришди.