Гаттузо: Биз бу ерга мағлубият учун келмагандик
Ads

Италиянинг “Милан” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо Европа Лигаси 6-тури доирасида Хорватиянинг “Риека” клубидан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Менга шундай туюлаяптики, агарда “Милан”да нимадир ўхшамаса, бутун жамоа шунчаки “йўқолиб” қолаяпти. Биз бунинг устида ишлашимиз лозим.

Менимча, футболчилар руҳий томонлама кўпроқ ишлашлари керак. Айни мана шу жиҳат мен учун оғриқли нуқтага айланиб турибди. Биз бу ерга ютқазиш учун келмагандик. “Милан” ўзидаги мана шу тескари анъана ва менталитетга чек қўйишимиз керак, ­- дейди мутахассис Football Italia нашрига берган интервьюсида.