Гаттузо “Милан” устози сифатида илк мағлубиятини қабул қилди
Ads

 

“Милан” жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо клуб бош мураббийи сифатида биринчи мағлубиятини қабул қилди. Жамоа Европа Лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида Хорватиянинг “Риека” клубига 0:2 ҳисобида ютқазди.

“Майдонда салбий ҳолатлар юз берса, жамоа шунчаки йўқ бўлиб кетгандек туюлмоқда менга. Бунинг устида ишлашимиз керак, чунки бу йўсинда давом этиб бўлмайди.

“Милан” футболкасини кийган футболчи клубни ҳурмат қилиши керак. Бу мен учун оғир, чунки мағлубият учун келмагандик. Майдонда қийналдик, асосий таркибнинг бир неча аъзоси йўқлиги ҳам билинди”, – деди Гаттузо.