Гаттузо
Ads

"Милан" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо ҳамон ўз ўрнини сақлаб қолиш имконига эга.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра агар “россонерилар” Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишса, раҳбарият Гаттузога янги шартнома таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” айни дамда ЕЧЛ йўлланмасини берувчи 4-поғонада бормоқда. Аммо, уларни 5-ўринда бораётган “Рома”дан фақатгина 1та гол ажратиб турибди холос.

Маълумот учун, Гаттузо “Милан”ни 2017 йилнинг ноябридан буён бошқариб келмоқда.