"Генк" Европа лигасида рекорд ўрнатди

Айни дамда УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида "Генк" ўз майдонида "Сарпсборг"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратяпти.

Эътиборлиси, бельгияликлар ушбу 2та голни ўйиннинг дастлабки 5 дақиқасидаёқ киритиб улгуришди. Шу тариқа "Генк" Европа лигаси учрашувида дастлабки 5 дақиқада 2та гол урган илк жамоага айланди.

Маълумот учун, "Сарпсборг" дарвозасини 23 ёшли россиялик посбон Александр Васютин қўриқламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!