Геннадий Кочнев: “Шўртан”нинг кейинги тақдири нима бўлади билмайман
Ads

Олий лига 25-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Шўртан” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида ғузорликлар устози Геннадий Кочнев иштирок этди. Бу ҳақда "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Яна мағлубиятга учрадик, изоҳ беришга ожизман. Учрашувнинг 15-дақиқасида гол ўтказиб юбордик ва ташаббусни тўла-тўкис рақибга бериб қўйдик. Кейин иккинчи голни олиб чиқдик.

Танаффусда йигитлар билан гаплашиб, ўйин услубимизни ўзгартиргандик. Натижада гол урдик, ҳисобдаги фарқни қисқартирдик. Қолаверса, ўйинимиз ҳам бироз жонланганди. Афсуски, стандарт вазиятидан учинчи голни қўйиб юбордик. Ундан кейин ҳеч нарсани ўзгартира олмадик.

“Бунёдкор” ўйинни тўлиқ назоратига олди. “Бунёдкор” маҳорат эвазига ғалаба қозонди. “Шўртан”нинг кейинги тақдири ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Лекин шуни биламанки, жамоамиз раҳбарлари клубни жазоланмаслиги учун бор имкониятларини ишга солишган, - дейди Геннадий Кочнев.