Германия чемпионлик мақомини қандай сақлаб қолиши мумкин?

Германия амалдаги чемпион мақомини сақлаб қолиш учун қилган илк сафарбарлиги иш бермади. Улар кутилмаганда Мексикадан кичик ҳисобда мағлуб бўлди. Шунга қарамай, “немис машинаси” Жаҳон чемпиони мақомини сақлаб қолиши мумкин.

Буни амалга ошириш буюк иш ва айни вақтда қийин масала ҳисобланади. Бир тарафдан улар мусобақани тўрт йил аввал ютган, бошқа томондан эса ҳар қандай рақибга қарши улар ўзларида куч топа олади.

Бу имконсиз иш эмас, лекин бундай ҳолат сўнгги марта 1962-йилда Бразилия эришганидан кейин бирор марта қайта юз бермади.

Германия эса 2014-йилги Мундиалдан кейин иқтидорли футболчилар билан тўлдирилди. Лам, Швайнштайгер каби юлдузлар истеъфога чиққан бўлсада, бутун мавсум давомида деярли ўйнамаган Мануель Нойер яна сафда терма жамоа шарафини ҳимоя қилишга киришди.

Россияда бўлиб ўтаётган Мундиалда Германия қуйида тилга олинадиган факторлар туфайли чемпионлик мақомини ўзларида сақлаб қолишлари мумкин.

  1. Томас Мюллер 5 гол уриши керак

2010-йилда 20 яшар Мюллер Германиянинг бир қисмига айлана борди. У ўшанда терма жамоагача 2 ўйин ўтказиб бирорта гол ура олмагани ҳолда етиб келганди. Мюллер илк голини гуруҳ босқичида урди, плей-офф босқичида эса Англияга учинчи ва тўртинчи голларни уриб “ер тишлатди”. У Испанияга қарши ўйинда гол ура олмади ва жамоаси мусобақа билан хайрлашди. Мюллер умумий ҳисобда 5 гол урди.

2014-йилда Мюллер ўз ишини анча вақтли амалга оширди. Португалияга қарши дастблабки турда хет-трикка эришди. АҚШга қарши муҳим учрашувда ажойиб голларидан бирини урди. У шундан кейин ярим финалгача рақиб дарвозасини аниқ нишонга ололмади. Ярим финалда эса тарихий ўйин – Бразилия 7-1 ҳисобида таслим қилинган “жанг”ни очиб берган эди.

Хўш, 28 ёшли Томас Мюллер яна Германия сафида навбатдаги Жаҳон Чемпионатига етиб келди. Айни вақтда у терма жамоада 91 учрашув ўтказган ва 38 гол урган. Жаҳон савиясидаги футболчига айланган. У йирик учрашувларнинг ҳақиқий тўпурарига айланган. Тахмин қилиб кўрингчи: у бу сафар ҳам беш гол ура олармикин?

  1. Германия гуруҳ босқичида “шармандали” мағлубиятдан қочиши керак

Сўнгги икки Жаҳон чемпионлари гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашган. Ортга яхшироқ назар ташласак, ушбу асримизнинг 4 чемпионларидан 3 таси шармандали натижага эришган. Дастлаб 2002-йилда бу қора анъанани Франция очиб берди. Улар 1 очко жамғариб ва 0 гол урган ҳолда гуруҳда сўнгги ўринни қўлга киритишди.

2010-йилда итальянлар 2006-йилги натижани такрорлайди деб турганда, шармандаларча гуруҳда 4-ўринни қўлга киритди. Улар Франциядан фарқли ўлароқ тўрто гол уришди ва икки очко жамғаришди. Шулардан бир очкони Янги Зеландияга қарши баҳсда эришди. Ишонмаяпсиз-а?

Ўшандан тўрт йил ўтиб эса, Испания бу сафар финалчи Голландия билан гуруҳ босқичида тўқнаш келди. Испания эса якунда гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва мусобақа билан эрта хайрлашди. Испания аввалги чемпионлардан фарқли ўлароқ битта ўйинни ютишга эришди.

Германия эса Мексикадан мағлуб бўлди, энди Швеция ва Жанубий Кореядан максимал очко тортиб олишга мажбур.

  1. Жошуа Киммих порлаши керак

Филипп Лам тўрт йил аввал Германия термаси сардори эди. У ўша вақтда дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси эди. У Германия таркибининг алиштириб бўлмас ўйинчиси эди. У шундан кейин Бразилиядаги чемпионликдан кейин терма жамоадан истеъфога чиқди.

Бу эса Германия таркибида ўз асоратини йиллар давомида қолдириши кутилган эди. Бироқ Жошуа Киммихнинг кутилмаганда катта саҳна чиқиши бу шубҳаларни тарқатиб юборди. Унинг Пеп Гвардиола қўли остида “Бавария”нинг асосий таркиб футболчисига айланиши терма жамоадаги оғриқли нуқтани ёпа олди.

Киммих терма жамоада ўзини ҳар томонлама кўрсатмоқда. Ўнг қанот ҳимоячиси саралаш баҳсларида 9 голли узатмани амалга оширган.

Киммихдан Россиядаги Мундиалда порлашини кутишимиз мумкин. Унинг яратувчанлиги майдонда бўш зоналар топа олишига ёрдам беради. Киммих ўзига ўхшаса, Германиядан кўп нарсани кутсак бўлади.

  1. 3-ўрин учун курашда уч гол

“Немис машинаси” 21-асрда тўртта Жаҳон Чемпионатларида иштирок этди. Уларнинг ҳар бирида Германия камида ярим финалгача борган. 2002 ва 2014-йилларда улар финалгача боришган. 2006 ва 2010-йилларда бўлажак чемпионларгагина ярим финал босқичида ютқазиб қўйган.

Агарда Германия ярим финалгача бора олса (буни улар 16 йилдан бери бажариб келмоқда) улар ютқазиши эҳтимоли бор. Кейин улар 3-ўрин курашда бошқа ярим финалчилар билан баҳс олиб бориб уч гол уриши керак. 2006-йилда улар Португалияни 3-1, 2010-йилда Уругвайни 3-2 ҳисобида мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!