
Германия Кубоги. “Шальке-04” ва “Вольфсбург” чорак финалга чиқди
Германия Кубоги мусобақасининг нимчорак финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Сафарда “Нюрнберг” билан куч синашган “Волфьсбург” вакиллари экстра таймда 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга йўл олди.
“Шальке-04” бироз қийинчилик билан бўлса-да, “Кельн”ни таслим қилди. Ўйиндаги ягона голга 63-дақиқада Майер муаллифлик қилди.
Қолган учрашув натижалари билан қуйида танишинг:
Майнц – Штутгарт 3:1 (0:1, 3:0)
Голлар: 0:1 – 41 Гентнер, 1:1 – 62 Берггрен, 2:1 – 71 Диалло, 3:1 – 90 Сердар.
Падерборн – Ингольштадт-04 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 56 Цолински.
Нюрнберг – Вольфсбург 0:2 (0:0, 0:0, 0:1)
Голлар: 0:1 – 96 Удуохай, 0:2 – 118 Дидави.
Шальке-04 – Кельн 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 63 Майер.
Комментарии