Германиядаги расмий учрашув 37:0 ҳисобида якунланди

Германия футболида тарихда учрамайдиган воқеа содир бўлди. “Рипдорф  Мольцен II” жамоаси “Холденштедт”га қарши ўтказилган учрашувда ижтимоий масофа сақлаб ўйнади. Рақибга яқинлашмаган “Рипдорф” футболчилари ўз дарвозасидан 37 та тўп олиб чиқди.

Ўйин бошланишидан олдин “Холденштедт” жамоаси ўйинчилари коронавирус билан касалланганлар билан мулоқот қилгани маълум бўлди. “Рипдорф” мусобақа ташкилотчиларидан ўйинни бошқа санага кўчиришни талаб қилиб, рад жавобини олди.

Ўйиндан бош тортиш катта жарима ва турли санкцияларга сабаб бўлишини билган “Рипдорф” раҳбарияти футболчиларга ўйинга тушиб, рақибга яқинлашмасликни тайинлади. Натижада “Холденштедт” ўйинчилари ҳеч қандай қаршиликсиз 37:0 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
17/09/2020 12:11
jalap