Ads

Берлиннинг "Герта" клуби ҳимоячиси Никлас Штарк фаолиятини Бундеслиганинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда 23 ёшли футболчига "Бавария"дан қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Мюнхенликлар Штаркни “Атлетико”дан сотиб олишга урунаётган ҳимоячи Лукас Эрнандесга муқобил сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Штарк жорий мавсум “Герта” сафида жами 23та ўйинда иштирок этди. Унинг берлинликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.