“Герта” клуби “Бавария”нинг устидан кулди

Германия пойтахти Берлин шарафини ҳимоя этадиган “Герта” жамоасининг твиттердаги расмий саҳифасида  Мюнхеннинг “Бавария” клуби учун ўзига хос “мастер-класс” ўтаб берди.

Гап шундаки, мюнхенликлар Халқаро Чемпионлар Кубоги(ХЧК) норасмий турнири доирасида Италиянинг “Интер” клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Берлинликлар эса “Клуб Италия 80” деб номланган жамоа устидан 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундан сўнг, “Герта”нинг твиттердаги саҳифасида “Итальянлар билан мавсум олдидан бундай ўйнаш керак”, – деган пост қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!