GFC 20. Нурсултон Рўзибоев украиналик рақибини қандай нокаутга учратди? (видео)

Хабарингиз бор кеча пойтахтимиздаги мухташам “Ҳумо Арена” муз саройида ММА бўйича GFC 20 мусобақаси жанглари бўлиб ўтди.

90 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев украиналик Артём Шокалога қарши октагонга кўтарилди. Икки раундда Рўзибоев устунликка эга бўлди. Учинчи раунд аввалида украиналик яккакурашчининг мураббийлари жангни тўхтатишни сўради. Натижада Нурсултон техник нокаут билан ғалабага эришди.

Қуйида ушбу жангни томоша қилишингиз мумкин: