GFC 20. Суринамлик жангчи Жамшид Раҳмоналиевни қандай нокаутга учратди? (видео)

Хабарингиз бор кеча пойтахтимиздаги мухташам “Ҳумо Арена” муз саройида ММА бўйича GFC 20 мусобақаси жанглари бўлиб ўтди.

93 килогаммгача бўлган вазн тоифасида октагонга чиққан ўзбекистонлик Жамшид Раҳмоналиев Суринам вакили Клайд Брунсвик билан жанг олиб борди. Дастлабки раундни Раҳмоналиев устунликка эришган ҳолда якунлаганди. Бироқ иккинчи беш дақиқалик бошида Брунсвик кучли зарба билан Жамшидни нокаутга учратди.

Қуйида ушбу жангни томоша қилишингиз мумкин: