Гиди Канюкнинг мавсум-2017даги кўрсаткичлари

Исроил терма жамоаси аъзоси Гиди Канюк "Пахтакор"га иккинчи даврада келиб қўшилди.

Ўзи иштирок этган 14 учрашувда Гиди рақиблар дарвозасига бир гол урди. "Машъал" дарвозасига киритилган тўп Канюк учун жамоамиз сафидаги ягона гол бўлиб турибди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ярим ҳимоячи жамоадошлари тўп киритиши учун 7 бор имконият яратиб берган. Ушбу кўрсаткич бўйича у Безеррадан кейин иккинчи ўринни банд этди. Шерзод Каримовда ҳам голли тўп оширишлар сони 7тани ташкил қилди. Тўп оширишдаги аниқлик натижаси 73 фоиздан иборат бўлди. Бир ўйинда рақибларни ўртача 5 уринишдан 4тасида алдаб ўтган. Ўзи ҳаракат қилган ҳудудда 60 фоиз ҳолатларда тўпни рақиблардан олиб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!