Гиггз: Бэйл Роналдуга ўхшайди

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Мадриднинг "Реал" клуби ва Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг ўйинларига баҳо бериб ўтди.

"Бэйлда ўзгача бир иқтидор бор. У рақибларнинг "додини  бериши" учун унга бироз эркинлик бериш керак. Бэйл Роналдуга ўхшайди. Улар фаолиятини вингер сифатида бошлаб, ҳозир тўпурар бўлишди.

Албатта, ким ҳам "Реал"да қолишни истамайди дейсиз. Бэйл у ерда 3 бор ЕЧЛда ғолиб чиқди. Агарда сиз, катта клубда ўйнасангиз, нимадир ютасиз", - деб айтиб ўтди Гиггз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!