Гиггз: Бир кун келиб Бэйл албатта МЮда ўйнайди

Ангиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггзнинг фикрича “Реал” ҳужумчиси Гарет Бэйл бир кун келиб албатта “Олд Траффорд”да тўп суради.

“Бэйл ушбу ёз “Манчестер Юнайтед”га ўтишига ишонмайман. Аммо, у бир кун келиб албатта “Олд Траффорд”да ўйнайди. Агар Бэйл Англияга қайтган тақдирда ҳам уни сотиб оладиган жамоалар ёки у тўп суришни истайдиган жамоалар сони жуда кам бўлади. Чунки, “Реал”дан сўнг у билан ҳар томонлама рақобат қила оладиган жамоалар саноқли. Аммо, мен доим таъкидлаб келганман – Бэйл Мадридда бахтли. Унинг трансферини сотиб олиш бу амалга ошмайдиган иш эмас. Бироқ у айни дамда дунёнинг энг кучли клубларидан бирида тўп сурмоқда”, - дейди уэльслик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, мавсумлар оралиғида “Манчестер Юнайтед” Бэйлни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрган эди. Бироқ, футболчи Мадридда қолишга қарор қилди.