Глеб Беларусь футболи тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди
Ads

БАТЭ клуби ярим ҳимоячиси Александр Глеб Беларусь чемпионатининг 28-турида "Шахтёр" Солигорск клубига қарши баҳсда иштирок этди.

Эътиборлиси, ушбу учрашув 37 ёшли футболчи учун фаолиятидаги 710-ўйин бўлди. Бу эса Беларусь футболи тарихидаги рекорд ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, Глеб бу борада 709та ўйин ўтказган Александра Юревични ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Глеб асли Минскнинг "Динамо" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида БАТЭ, "Штутгарт", "Арсенал", "Барселона", "Бирмингем", "Вольфсбург", "Крилья Советов", "Коньяспор" ва "Генчлербирлиги" каби клубларда тўп сурган. Беларусь терма жамоаси сафида эса жами 77та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйишга эришган.