Глеб бу йил фаолиятини якунламоқчи
Ads

Яна БАТЭга қайтган белоруслик ярим ҳимоячи Александр Глеб жорий мавсум фаолиятидаги энг сўнггиси эканлигини айтиб ўтди.

“2018 йилги мавсум менинг футболчилик фаолиятимдаги сўнггиси бўлади. Фаолиятимни эса юқори нотада якунлашни истайман. Бунинг учун БАТЭ билан бирга мамлакат чемпионлигини ва еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритмоқчиман. Агар терма жамоа устози менинг хизматларимга қизиқиш билдирса, терма жамоага ҳам ёрдам беришга тайёрман”, - дейди 37 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Глеб ўз вақтида Лондоннинг “Арсенал” ҳамда Каталониянинг “Барселона” клубларида муваффақиятли тўп сурган.