Годин: Месси майдонда истаган ишини қилмоқда
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Диего Годин “Барселона”нинг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйинларига нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Атлетико” чемпионлик учун охиригача курашмоқчи, аммо “Барселона”нинг 4-5та баҳсда ютқазиши жуда қийин. Каталонияликлар айни дамда жуда юқори формада, Месси эса майдонда истаган ишини қиляпти”, - дейди уругвайлик футболчи.

Маълумот учун, мадридликлар Ла Лиганинг ўтган 25та туридан сўнг пешқадам “Барселона”дан 7 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда боришмоқда.