Годин учун Милан грандлари кураш бошлашди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Диего Годин фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришм мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга қараганда 32 ёшли уругвайлик футболчига “Милан” ва “Интер” клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Қайд этиш лозимки, Годиннинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади ва агар у ушбу келишувни узайтирмаса миланликлар уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўришади.

Маълумот учун, Годин жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!