Ads

Океан ортида Миллий баскетбол ассоциациясининг мунтазам чемпионатида икки минтақа бўйича финал беллашувлари бўиб ўтмоқда. Бугун ғарбий конференция финалида бешинчи серия бўлиб ўтди. 

Хьюстон шаҳрида кечган баҳсда маҳаллий жамоа "Голден Стэйт"ни қабул қилиб, 4 очко фарқи билан устун келишга эришди. Бу ғалаба билан "рокетс" сериялар бўйича 3:2 ҳисобида олдинга чиқиб олдиларю Келгувчи баҳсдаги ғалаба уларга бош соврин учун курашиш имкониятини тақдим этади. 

"Хьюстон" – "Голден Стэйт" 98:94 (23:17, 22:28, 26:27, 27:22) сериялар ҳисоби 3:2.