Голландия ниҳоят янги мураббий қўл остида илк ғалабасини қўлга киритди (видео)

УЕФА Миллатлар лигасининг 5-турида Голландия ўз майдонида Босния ва Герцеговинани қабул қилди.

“Johan Cruijff Arena”да кечган ўйин 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Голландиянинг голларига Жоржиньо Вейналдум (6', 14') ва Мемфис Депай (55') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)