Голландияда ҳакам синган оёғи билан ўйин ўтказди (видео)
Ads

Голландия кубогининг 2-саралаш босқичидан ўрин олган "Куик Бойс" ва "Катвейк" клублари ўртасидаги баҳсни бошқарган ҳакам Роб Диперинк ўйин пайти оёғини синдириб олди. Аммо, шундай бўлсада у учрашув охиригача ишлади.

Таъкидлаш керакки, Роб 120 дақиқа давом этган ўйиннинг қўшимча бўлимларнинг охирида жароҳат олди. Майдонга тушган шифокорлар унинг оёғига муз боғлаб қўйишди ва у шу ҳолатда учрашув охиригача ишлади. Ўйиндан сўнг ўтказилган тиббий текширувлар унинг оёғи синганини тасдиқлади.