Голландиялик мураббий инглиз жамоаси билан шартномани узайтирди
Ads

Англиянинг “Рединг” клуби бош мураббийи Яп Стам жамоа билан келишувни узайтирди. Унга кўра, голландиялик мутахассис жамоани 2019 йилга қадар бошқаради.

Қайд этиш жоиз, якунланган мавсумда Стам бошқарувидаги “Рединг” Англия Премьер лигасига чиқиш учун ўтказилган плей-офф босқичининг финалида “Хаддерсфилд Таун” клубига пенальтилар сериясида мағлуб бўлган(3:4) ва АПЛга чиқа олмаган эди.