Головкин Альварес билан жанг бўлишига ишонмоқда
Ads

Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин мексикалик Сауль Альварес билан бўладиган жанг қолдирилмаслигига ишонмоқда. Аввалроқ Альварес допинг назоратидан ўта олмаган ва организмидан тақиқланган модда – кленбутерол топилган эди.

Агар мазкур жанг ташкил этилмаса, WBA, WBC, IBF ва IBO камарларининг қозоғистонлик чемпиони WBO титули соҳиби британиялик Жо Сондерс билан куч синашиши кутилмоқда.

Мен Альварес билан жанг бўлишига ишонаман, – дея Головкиннинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри. – Бу ҳозирда бокс оламидаги энг муҳим жанглардан бири, аммо барчасини Невада штати атлетик комиссияси ҳал қилади. Агар жанг бекор қилинса, кейинги қадам Сондерс бўлади. Мен барча камарларни олишни орзу қиламан.

Минбар

Барча блоглар