Головкин навбатдаги жангини Нью-Йоркда ўтказади
Ads

Ўрта вазн тоифасининг WBA, WBC ва IBF камарлари соҳиби Геннадий Головкин ўзининг навбатдаги жангини 18 март куни Нью-Йоркда ўтказади. Унинг бу галги рақиби америкалик Дэниэл Жейкобс бўлади

– Бу расман тасдиқланган. Мен 18 март куни Нью-Йоркда Жейкобс билан жанг қиламан. Ўша ерда кўришгунча, – деб ёзади Головкин ўзининг “Twitter” саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ўзининг сўнгги жангини 11 сентябрь куни британиялик Келл Брукка қарши ўтказиб, 5-раундда рақибини нокаутга учратган эди.