Бугун "Ҳумо Арена" спорт саройида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирининг сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтади. Унда эркаклар ўртасида -90, -100, +100 кг вазн тоифаларида, аёллар ўртасида эса -78, +78 кг вазн тоифаларида дзюдочиларимиз медаллар учун курашади. 

Жумладан, эркаклар ўртасида -90 кгда: Достон Мейлиев, Шермуҳаммад Жандреев, Озодбек Муротов, Давлат Бобонов; -100 кг вазнда: Ўткирбек Туробоев, Ақлмуродбек Худойбердиев, Шаҳбоз Пўлатов, Музаффарбек Туробоев; +100 кгда эса: Шерали Жўраев, Исломбек Равшанқулов, Алишер Юсупов, Шоҳруҳ Бахтиёров беллашади. 

Қизларимиздан -78 кг вазнда: Ирисхон Қурбанбаева, Моҳинисахон Ҳусанова, Нодира Йўлдошева, Шоҳиста Анарова; +78 кг вазн тоифасида Рината Илматова медаллар учун бел олишади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)