Гриффитс Олий лигада ўйнаган учинчи австралиялик
Ads

Ҳозиргина Олий Лига 18-туридан ўрин олган “Динамо” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Эътиборлиси, ушбу баҳсда “Пахтакор”нинг австралиялик легионери Ростин Гриффитс учрашувнинг 62-дақиқасида Гиди Канюкнинг ўрнига заҳирадан майдонга тушди ва “шерлар” сафида ўзининг илк ўйинини ўтказди.

Шу тариқа, 29 ёшли футболчи Олий лигада ўйнаган учинчи австралиялик бўлди. Ёдингизда бўлса, 2012 йили “Бунёдкор” сафида Дэвид Карни, кейинроқ "Олмалиқ"да Петар Франжич тўп сурган эди.