Григорий Колосовский: “Обод” иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди
Ads

Олий Лига 30-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Обод” ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовсий учрашув ҳақида фикрларини билдирди.

- Ҳаммаларингиз кўрдингиз, жамоамиз албатта, ғалаба қозониш учун ҳаракат қилди. Ҳарқалай бу мавсумнинг энг сўнгги ўйини ёмон бўлмади. Яна вазиятлардан фойдалана олмаслик каби сурункали “касаллигимиз” панд берди. Ҳужумчиларимиз ва ҳужумкор ўйинчиларимиз вазиятларни юзага келтиришди. Аммо қаердадир омадимиз келди, қаердадир йўқ. Баъзи вазиятларда эса дарвозабон яхши ўйин намойиш этди. Учрашув давомида эса ўйинчиларимиз сусткашликка йўл қўйишди. Стандарт вазиятлардан фойдалана олмадик.

Албатта, “Обод” кўпчилик бўлиб ҳимояланди, ўйинчилар тартибли ҳаракат қилишга интилишди. Шу сабали ҳам бу ўйинда катта ҳисоб қайд этилмади. Шунингдек, улар бизни қарши ҳужумда ушлашди. Бу ерда ҳимоячиларимизнинг ҳам қўпол хатоси бор эди ва “Обод” иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди, - дейди “шерлар” устози.