Гризманн Барселонага етиб келди (видео)
Ads

“Барселона” клубининг янги аъзоси Антуан Гризманн Каталония пойтахтига учиб келди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

28 ёшли футболчи дастлаб “Барселона”нинг расмий дўконига ташриф буюрди ва у ерда клуб либоси билан суратга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Гризманнинг расмий таништирув маросими бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.