Гризманн "Барселона"га ўтадиган кўринади

“Барселона” ва Антуан Гризманн орасидаги муносабатлар ўтган ёздан бери давом этиб келмоқда. Ўшанда Гризманн таъқиқлар остида қолиб кетган жамоасини тарк этишни истамаган эди.

“Барселона” Франция термаси вакилини келаси йил ёзида жамоага олиб келмоқчи. Mundo Deportivo га кўра, музокаралар сўнгги ойлардан бери тўхтаганича йўқ. Каталонияликлар келаси йил ёзида футболчи учун 100 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!