Гризманн Европа лигасининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

Аввал хабар берганимиздек бугун Монакода УЕФА Европа лигасининг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда шунингдек мусобақанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси номи ҳам эълон қилинди. Унга кўра амалдаги чемпион “Атлетико” Мадрид форварди Антуан Гризманн Европа лигасининг 2017/18 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Айтиш лозимки, ғолибни аниқлаш учун ўтказилган махсус сўровномада ўтган мавсум Европа лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этган 48та клуб бош мураббийлар, 55 нафар журналист иштирко этган.