Гризманн февраль ойида Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн Испания Ла Лигасининг ўтган февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақа расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш лозимки, 26 ёшли франциялик футболчи ўтган ой чемпионатнинг 5та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 35та учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 20та гол киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!