Гризманн футбол тарихидаги энг зўр ўйинчи кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳамда Франция терма жамоаси форварди Антуан Гризманн футбол тарихидаги энг зўр ўйинчи ким эканлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бу савол турли ҳил даврларга боғлиқ. Масалан мен ҳозир Месси ёки Роналдуни танлашим мумкин. Чунки мен Пеле ва Марадонананинг ўйинларини кўрмаганман. Қолаверса, бу қаторда Зидан ҳам бор. Масалан у Жаҳон чемпиони бўлган. Месси ва Роналду эса йўқ”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Роналду футбол тарихида энг кўп – 5 мартадан “Олтин тўп”га сазовор бўлишган.