Гризманн: Мен Роналду ва Месси билан бир хил даражадаман
Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн ўзини Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан бир хил даражада деб ҳисоблашини маълум қилди.
Гризманн ғолиб номи 24 сентябр куни маълум бўладиган ФИФАнинг The Best мукофотига номзодлар учлигига кирмаган эди ва у мазкур мукофотдан "Олтин тўп"нинг обрўси юқори эканлигини айтди.
"Ўйлашимча, "Олтин тўп" The Best'дан обрўлироқ. Ҳаммасини аниқлаш учун уч ой вақт қолди.
Мен Криштиану ва Мессилар билан бир хил даражадаман деб ҳисоблайман. Мен кучли бўлишни, ғалаба қозонишни ва шундай даражада давом этишни истайман", - деб Гризманнинг сўзларини келтириб ўтди As нашри.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар