Гризманн Облак сабаб
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн агар раҳбарият Ян Облакни сотиб юборса, у ҳолда жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Франциянинг ПСЖ клуби Облак учун 100 млн евро таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Парижликлар шунингдек “матрасчилар”га Хавьер Пасторени ҳам беришга тайёр.

Ўз навбатида “Атлетико” мутасаддилари бу хабарни изоҳлашни исташмаяпти. Таъкидлаш керакки, Гризманнинг ўзига “Манчестер Юнайтед” клуби кўпдан буён қизиқиш билдирмоқда.